Осиё ўйинлари. Учта вазнда 4 ўзбекистонлик курашчи финалга чиқди

17:33 28 Август 2018 Спорт
158 0


Индонезияда давом этаётган Осиё ўйинларининг кураш баҳсларида дстлабки уч вазн тоифаси финалчилари маълум бўлди. Унда ўзбекистонлик тўрт нафар спортчи қатнашади. 

-66 кг вазн тоифасидаги ўзбекистонлик икки курашчи ярим финал баҳсларини муваффақиятли ўтказиб, Осиё ўйинлари финалига йўл олди. 

Дастлаб Руслан Бўриев хитой тайпейилик Чан Хаоченгга қарши гиламга чиқиб, ёнбош баҳоси устунлиги (5:0) билан ғалаба қозонган бўлса. Иккинчи ярим финалда эса Маъруф Ғайбуллоев эронлик Ганбари Ганбаралини таслим этди ҳалол баҳо (10:0) эвазига мағлубиятга учратди. 

Энди Ғайбуллоев ва Бўриев олтин медал учун ўзаро беллашади. Бу эса Ўзбекистон делегацияси ҳисоби бир олтин ва бир кумуш медал билан бойишини англатади.

+90 кг вазн тоифасида эса Муҳсин Ҳисомиддинов афғонистонлик Мансур Сарвари устидан соф ғалабага (10:0) эришган бўлса, шу вазн тоифасидаги яна бир ўзбекистонлик курашчи Нурбек Тўраев эса ярим финалда Жафар Паҳлавонийжагарҳ билан беллашди. Иккала спортчи ҳам умумий ҳисобда биттадан ёнбош баҳосига эга бўлган бўлсада, эронлик спортчи бу баҳони ўз усул орқали қўлга киритгани (ўзбекистонлик спортчи рақибнинг икки танбеҳ баҳоси билан бу очколарни қўлга киритганди) учун ғалабага эга бўлди.

Шундай қилиб, бу вазнда финалда Муҳсин Ҳисомиддинов эронлик курашчи билан олтин медал учун беллашади.

Аёллар ўртасида Ойсулув Абдумажидова ҳиндистонлик Балҳара Пинкига битта огоҳлантириш эвазига (0:3) ютқазиб қўйган бўлса, Гулнор Сулаймонова ҳиндистонлик Жадҳав Малапрабҳани қисқа муддатда ҳалол баҳо (10:0) эвазига ютиб финал йўлланмасини қўлга киритди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар