Осиё ўйинлари. Светлана Радзивил уч карра Осиё ўйинлари чемпиони! У яна Надя Дўсановани енгди

20:15 29 Август 2018 Спорт
580 0
Фото: МОҚ

Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида давом этаётган Осиё ўйинларида енгил атлетиканинг баландликка сакраш баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси олтин ва кумуш медал соҳибига айланди.

Светлана Радзивил 1,96 метрлик баландликни забт этиб, 2010 йилда ўзи ўрнатган Осиё ўйинлари рекордини янгилади ва кетма-кет уч карра ўйинлар чемпиони бўлди. Бу сафар унинг рақиби худди 8 йил муқаддам Гуангжоудаги Осиё ўйинлари сингари Надя Дўсанова бўлди. Дўсанова бу сафар 1,94 сантиметрлик натижани қайд этиб, ўзининг шахсий рекордини янгилай олган бўлсада, бу олтин медаллар учун етарли бўлмади. Натижада Дўсанова иккинчи марта Осиё ўйинларида кумуш медал билан кифояланди.

2014 йилги мусобақаларда у бронза медали билан кифояланганди.

Ушбу натижадан кейин Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобидаги медаллар сони 45тага етди. 12та олтин, 17та кумуш, 16та бронза медалига эга бўлиб турган Ўзбекистон делегацияси умумжамоа ҳисобида 7-ўринга кўтарилиб олди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар