Осиё ўйинлари. Шунқор Абдурасулов кумуш билан кифояланди

13:30 01 Сентябр 2018 Спорт
669 0

Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳрида давом этаётган Осиё ўйинларининг бокс мусобақаларида яна бир финал жанги якунига етди.

-60кг вазн тоифасида рингга чиққан Шунқор Абдурасулов  мўғулистонлик Цендбаатар Ерденебатга қарши рингга чиқди. Уч раунд якунларига кўра, 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган мўғул боксчиси олтин, Абдурасулов кумуш медални қўлга киритди.

Айни вақтда терма жамоамизнинг умумий медаллари сони 65тага етди. 17та олтин, 23та кумуш, 25та бронза медаллари билан улар рейтингда 6-ўринга кўтарилиб олди.

Бугун яна уч нафар боксчиларимиз рингга чиқади:
-64кг: Иқболжон Холдоров - Чинзориг Баатарсух (Мўғулистон)
-69кг: Бобоусмон Батуров - Асланбек Шимбергенов (Қозоғистон)
-75кг: Исроил Мадримов - Абилхан Аманкул (Қозоғистон)


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019