Осиё ўйинлари. Самбодаги олтин сабаб Ўзбекистон умумий рейтингда бешинчи ўринни нақд қилди

16:23 01 Сентябр 2018 Спорт
609 0

Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида бўлиб ўтаётган Осиё ўйинлари Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги медалларини қўлга киритди.

Самбо бўйича мусобақада иштирок этган Ўзбекистоннинг 4 нафар вакилидан икки нафари медалларга эга чиқишди.

Аёл самбочилар ўртасидаги баҳсларда -68 кг вазн тоифасидаги Нилуфар Давлетова аввалига ливанлик Суэллен Силвани 4:0 ҳисобида, нимчорак финалда таиландлик Титапа Жунсукплунгни 4:0, чорак финалда индонезиялик Аманда Мутиарани 4:0, ярим финалда қозоғистонлик Динара Кударовани 4:0 ҳисобларида мағлуб этиб, финалга чиқди. Финалда эса у қозоғистонлик Дилдаш Куришбаевага қарши гиламга чиқиб, 0:3 ҳисобида ютқазиб қўйди ва кумуш медал билан кифояланадиган бўлди.

Эркаклар ўртасида -90 кг вазн тоифасида қатнашган Камолиддин Холмуродов нимчорак финалда япониялик Сато Ёсукини 3:0, чорак финалда эронлик Ираж Амирханини 4:0, ярим финалда тожикистонлик Комроншоҳ Усторпиёнга қарши гиламга чиққан Холмуродов 3:0 ҳисобида ғалабага эришиб, финал йўлланмасини қўлга киритди.

У финалда тожикистонлик бошқа бир вакил Умед Ҳасанбоевга қарши жанг қилди ва 3:0 ҳисобида ғалаба қозониб, Ўзбекистон ҳисобига 21-олтин медални олиб келди.

Айнан мана шу олтин медал умумий рейтингда Ўзбекистон делегацияси жами 70 медал билан (21 олтин, 24 кумуш ва 25 бронза) бешинчи ўринни мустаҳкамлашига сабаб бўлди. Энди сўнгги кундаги натижалар қандай бўлишидан қатъий назар Эрон терма жамоаси 5-ўринга кўтарила олмайди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар