Осиё ўйинлари қаҳрамонлари тантанали равишда кутиб олинди (фотожамланма)

19:44 02 Сентябр 2018 Спорт
2365 1

Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида бўлиб ўтган Осиё ўйинларида муносиб иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси делегацияси бугун Тошкентга қайтиб келишди.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида спортчиларимизнинг Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги ҳукумат вакиллари, спорт мутасаддилари, оммавий ахборот воситалари ва мухлислар кутиб олишди.

Кутиб олиш маросимида сўз олган Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов спортчиларимизни ғалабалари билан табриклаб, уларнинг мустақиллигимизнинг 27 йиллигига муносиб совға ҳозирлаганликларини алоҳида эътироф этди. Президентимиз томонидан ёшларга яратиб берилган кенг имкониятлар, спортга қаратилган катта эътибор меваси айнан Индонезияда яна бир бор яққол намоён бўлгани алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Тадбирда шунингдек, уч карра Осиё ўйинлари чемпиони Светлана Радзивил, делегация байроқдори, Осиё ўйинлари чемпиони Исроил Мадримов сўз олиб ўз ғалабаларини мустақиллик байрамига бағишлашди.

Шундан сўнг қаҳрамон спортчилар жойлашган махсус сайёҳлик автобус кортежи Тошкент кўчалари бўйлаб сайрга чиқди. Кўчаларда мухлислар чемпионларни олқишлар билан кутиб олишди.

 

Суратлар муаллифи: Ҳасан Пайдоев, Халқ сўзи


Изоҳлар


Nodir Temirov

Алмурат Мамадаминов (muhammad_amin@inbox.ru):

Тасанно, Ҳасан!

22:4602.09.2018

Кўп ўқилганлар

Afisha

“Ҳаёт” фильми энди телеэкранларда. У байрам кунлари МТРК телеканаллари орқали эфирга узатилади

Осмонга кўтарилаётган ҳарбий вертолётлар, қирувчи самолётлардан олинган тасвирлар, жанг майдонидаги қонли муҳораба, оҳ-воҳлар, бақир-чақирлар... Аскар снайперлик винтовкасининг дурбини орқали душманнинг пешонасини мўлжалламоқда. У айнан қаерга ўқ узмоқчи эканини зийрак бўлмаган томошабин ҳам дарров илғаши тайин: дурбиннинг мўлжал белгиси экранда кўз ўнгингизда туради.

12 Январь 2019