Осиё ўйинлари. Ўзбекистонлик яна икки боксчи ярим финалга чиқди

12:56 29 Август 2018 Спорт
224 0

Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида бўлиб ўтаётган ёзги Осиё ўйинларида ўзбекистонлик яна икки нафар боксчи ярим финал йўлланмасини .

-49 кг вазн тоифасида рингга чиқаётган Ҳасанбой Дўсматов чорак финалда қирғизистонлик Мирлан Туркбай Улуни 5:0 (барча ҳакамларда 30:27) ҳисобида мағлубиятга учратди ва ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Шунингдек, -64кг вазн тоифасида Иқболжон Холдоров чорак финалда жанубий кореялик Лим Ҳюн Сукни 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Бугунги кун дастуридан яна 2 нафар ўзбекистонлик боксчи, -56кг вазн тоифасида Миразиз Мирзахалилов ва -75кг вазн тоифасида Исроил Мадримов ҳам ярим финал йўлланмасини қўлга киритиш учун рингга чиқади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон делегациясининг жами қўлга киритган медаллари сони 38тани ташкил қилмоқда. 9та олтин, 15та кумуш, 14та бронза медалларига эга бўлиб турган Ўзбекистон делегацияси умумжамоа ҳисобида 9-ўринда бормоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар