Осиё ўйинлари. Ўзбекистонлик уч боксчи финалга чиқди

14:41 31 Август 2018 Спорт
629 0

Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида давом этаётган Осиё ўйинларининг бокс мусобақаларида уч нафар ўзбекистонлик боксчи финал йўлланмасини қўлга киритди.

Дастлаб -52 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Жасурбек Латипов ярим финал жангида қирғизистонлик Азат Усеналиев қарши рингга чиқиб, 4-1 ҳисобида ғалабага эришган бўлса, -60 кг вазн тоифасида Шунқор Абдурасулов ярим финал жангида таиландлик Ружакран Жунтронгни 5:0 ҳисобида енгиб финалга чиқди. Шунингдек -69 кг вазнда Бобо Усмон Батуров таиландлик Арде Сайломга қарши рингга чиқиб, 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Бугуннинг ўзида яна 4 нафар ўзбекистонлик боксчи финалга чиқиш учун жанг қилади. Жумладан, -49кг вазндаги Ҳасанбой Дўсматов, -56кг вазнда Миразиз Мирзахалилов, -64кг вазнда Иқболжон Холдоров, -75кг вазн тоифасида эса Исроил Мадримов ярим финал жангларида иштирок этади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019