Осиё ўйинлари. Ўзбекистонлик икки боксчи ярим финалга йўлланма олди

12:21 28 Август 2018 Спорт
454 0
Фото: МОҚ

Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида давом этаётган Осиё ўйинларининг бокс мусобақаларида Ўзбекистон терма жамоасининг икки вакили ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

-52 кг вазн тоифасидаги қатнашаётган Жасурбек Латипов чорак финал босқичида индонезиялик Сугуро Алдомсга қарши жанг қилди ва ғалаба қозонди. Ҳакамлар қарорига кўра, Латипов 4:1 (30:27, 30:27, 28:29, 29:28, 30:27) ҳисобида зафар қучиб, ярим финалга йўл олди.

Латипов энди 31 август куни қирғизистонлик Азат Усеналиевга қарши жангда финал йўлланмаси учун рингга чиқади.

Мусобақада -60 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Шунқор Абдурасулов чорак финал жангини қирғизистонлик Қодирбек Арген улуга қарши ўтказди ва у ҳам ғалабага эришди.

Абдурасулов рақибини 3:2 ҳисобида мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди. Шунқор энди ярим финалда таиландлик Жунтронг Ружакранга қарши рингга чиқади. Мазкур учрашув 31 август куни бўлиб ўтади.

Бугун шунингдек -69 кг вазн тоифасидаги Бобоусмон Батуров чорак финал жангини ўтказади. Батуров жанубий кореялик Лим Ҳюн Чулга қарши рингга кўтарилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019