Осиё ўйинлари. Ўзбекистон делегацияси яна бир медалга эга чиқди

17:37 24 Август 2018 Спорт
349 0
Фото: МОҚ

Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси ҳисобига ўнинчи кумуш медал келиб тушди.

Мусобақада велоспорт бўйича Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Муроджон Холмуродов финалда 40 км масофани 57:10.52 дақиқада босиб ўтди ва 16 иштирокчи орасида иккинчи натижани қайд этиб, Осиё ўйинлари кумуш медали совриндорига айланди. Олтин медал қозоғистонлик спортчи Алексей Луценкога насиб этди, япониялик Фумияки Беппу учинчи ўринни эгаллади.

Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси медалларининг умумий сони 21тага етди. Айни вақтда ўзбекистонликлар умумий рейтингда 4та олтин, 10та кумуш ва 7та бронза билан ўнинчи ўринда бормоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар