Осиё ўйинлари. Ўзбекистон делегацияси яна бир кумуш медалга эга бўлди

15:47 28 Август 2018 Спорт
414 0
Фото: MOҚ

Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида давом этаётган Осиё ўйинларининг бадиий гимнастика баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига навбатдаги кумуш медаль ёзиб қўйилди.

Бадиий гимнастика бўйича яккалик баҳсларида қатнашган Сабина Тошкенбоева 4 та чиқиши орқали 65.850 балл тўплаб, Осиё ўйинлари кумуш медалига сазовор бўлди. Биринчи ўрин эса қозоғистонлик Алина Адилхоновага насиб этди. У умумий 66.800 натижа билан олтин медалга эга чиқди. Яна бир ўзбекистонлик спортчи Нуринисо Усмонова эса 65.400 кўрсаткич билан якуний жадвалнинг 4-поғонасидан ўрин олди.

Мазкур натижа Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 32 тага етишига сабаб бўлди. 6та олтин, 14та кумуш, 12та эса бронза медалларини қўлга киритган Ўзбекистон умумий рейтингда 11-ўриндан жой олиб турибди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар