Осиё ўйинлари. Ўзбекистон делегацияси яна бир бронза медални қўлга киритди

10:55 26 Август 2018 Спорт
163 0

Осиё ўйинларида пенчак силат бўйича -65 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Абдумалик Салимов бронза медали билан тақдирланди.

Салимов мусобақаларнинг ярим финалига қадар етиб борди ва бу босқичда индонезиялик Пратама Иқбол Сандрага 0:5 ҳисобида имкониятни бой берди. Спортнинг бу турида учинчи ўрин учун баҳслар ўтказилмаслиги сабабли, Салимов бронза медалини қўлга киритди.

Ушбу медаль Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё ўйинларидаги 23тага етди. 5 олтин, 10 кумуш ва 8та бронза медалларига эга бўлиб турган Ўзбекистон делегацияси умумий рейтингда 10-ўринда бормоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар