Осиё ўйинлари. Ўзбекистон бокс терма жамоаси тўлиқ таркиб билан ярим финалга чиқди

17:49 29 Август 2018 Спорт
844 0

Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида давом этаётган Осиё ўйинларининг бокс мусобақаларида Ўзбекистон эркаклар терма жамоасининг барча етти вакили ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Сўнгги бўлиб -75 кг взан тоифасида мусобақада қатнашаётган Исроил Мадримов чорак финал жангида иштирок этди. Эронлик Сейедшаҳин Мусавийга қарши рингга чиққан Исроил яққол устунлик (5:0, барча ҳакамлар 30:27 натижасини қайд этган) билан ғалаба қозониб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Бунгача қолган олти вазнда ҳам боксчилар ярим финалга йўлланма олишганди. Бу дегани боксчиларимиз камида 7та медални нақд қилишди. Ярим финал жанглари 31 август куни бўлиб ўтади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар