Осиё ўйинлари. Омадой Отақўзиева оғир атлетикада кумуш медаль соҳиби бўлди

14:20 26 Август 2018 Спорт
168 0

Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида бўлиб ўтаётган XVIII Осиё ўйинларининг оғир атлетика мусобақаларида иштирок эттган Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Омадой Отақўзиева кумуш медаль соҳибига айланди.

-75 кг вазн тоифасида баҳсларда иштирок этган Отақўзиева даст кўтаришда 101 кг, силтаб кўтариш баҳсларида эса 136 кг, жами 237 кг натижани қайд этган ҳолда иккинчи бўлди. Биринчи ўрин шимолий кореялик Рим Жонг Симга насиб этди, у 263 кг (116+147) натижа кўрсатди. Учинчи ўринни 236 кг (106+130) натижа билан жанубий кореялик Мин Ҳи Мун эгаллади.

Ушбу натижа Ўзбекистон спорт делегацияси ҳисобидаги медаллар сонини 25тага етишига сабаб бўлди. 5та олтин, 11та кумуш ва 9та бронза медалларига эга бўлган Ўзбекистон терма жамоаси умумий рейтингда 10-ўриндан жой олган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар