Осиё ўйинлари. Курашда навбатдаги олтин қўлга киритилди

17:03 29 Август 2018 Спорт
199 0

Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида давом этаётган Осиё ўйинларининг ўзбек кураши баҳсларида Ўзбекистон терма Ўзбекистон Осиё ўйинларида ўзбек миллий кураши яна бир олтин медални қўлга киритди.

- 63кг вазн тоифасида Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган Дилдор Шерметова олтин медал учун финалда мўғилистонлик Баярбат Басанжаргалга қарши баҳсда ғалаба қозониб, Осиё ўйинларининг олтин медалига сазовор бўлди.

Шу вазн тоифасидаги Мухлиса Абдумаликова ярим финалда айнан мўғилистонлик спортчига қарши гиламга чиқиб, ютқазиб қўйган ва турнирнинг бронза медали билан тақдирланганди.

Шунингдек, -81 кг вазн тоифасидаги Сарвар Шомуродов ярим финалда эронлик Илёс Али Акбарига қарши гиламга чиқиб, рақибга қарши баҳсда ютқазиб қўйди ва бронза медал билан кифояланадиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 28 август куни Ўзбекистон кураш жамоаси 3 вазн тоифасида олтин медалга эгалик қилганди.

Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги олтин медаллар сони эндиликда 11тани ташкил қилмоқда. Жами 42та медал (15 кумуш ва 16та бронза) қўлга киритган делегациямиз вакиллари умумжамоа ҳисобида 8-ўринда бормоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар