Осиё ўйинлари. Исроил Ўзбекистонга боксда 5, умумий 20-олтин медални келтирди

14:57 01 Сентябр 2018 Спорт
282 0

Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳрида давом этаётган Осиё ўйинларининг бокс мусобақаларида яна бир финал жанги якунига етди.

-75 кг вазн тоифасида рингга чиққан Исроил Мадримов қозоғистонлик Абилхан Аманкулга қарши рингга 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Натижада Мадримов Осиё ўйинларининг бокс мусобақаларида Ўзбекистон учун бешинчи олтин медални келтирди.

Мазкур олтин медал Ўзбекистон терма жамоаси учун умумий 20-олтин медаль бўлди. Айни вақтда терма жамоамизнинг умумий медаллари сони 68тага етди. 20та олтин, 23та кумуш, 25та бронза медаллари билан улар рейтингда 5-ўринга мустаҳкам жойлашиб олди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар