Осиё ўйинлари. Иқболжон Холдоров учинчи олтинни келтирди

13:56 01 Сентябр 2018 Спорт
173 0

Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳрида давом этаётган Осиё ўйинларининг бокс мусобақаларида яна бир финал жанги якунига етди.

-64 кг вазн тоифасида рингга чиққан Иқболжон Холдоров мўғилистонлик Чинзориг Баатарсухга қарши рингга чиқди. Ҳакамларнинг барчаси Иқбол ғалабасини қайд этди ва таблода 5:0 ҳисоби порлади. Натижада Холдоров Осиё ўйинларининг бокс мусобақаларида Ўзбекистон учун учинчи олтин медални келтирди.

Айни вақтда терма жамоамизнинг умумий медаллари сони 66тага етди. 18та олтин, 23та кумуш, 25та бронза медаллари билан улар рейтингда 6-ўринга жойлашди.

Бугун яна икки нафар боксчиларимиз рингга чиқади:

-69кг: Бобоусмон Батуров - Асланбек Шимбергенов (Қозоғистон)
-75кг: Исроил Мадримов - Абилхан Аманкул (Қозоғистон)


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар