Осиё ўйинлари. Иккитта жанг битта олтин, битта кумуш

12:46 01 Сентябр 2018 Спорт
431 0

Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳрида давом этаётган Осиё ўйинларининг бокс мусобақаларида иккита финал жанги якунига етди.

-49 кг вазн тоифасида Ҳасанбой Дўсматов финалда ҳиндистонлик Амитга қарши рингга чиқди. Муросасиз кечган жангда ҳиндистонлик боксчи 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, олтин медалга эга чиқди.

-52 кгда эса Жасурбек Латипов филиппинлик Роген Ладонга қарши рингга чиқди ва иккинчи раунднинг 22 сонияси ўтаётгани жароҳат олиб, жангни давом эттира олмади. Натижада биринчи раунддаги устунлик эвазига Латипов 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, Осиё ўйинларининг бокс мусобақаларида Ўзбекистон учун дастлабки олтин медални келтирди.

Айни вақтда терма жамоамизнинг умумий медаллари сони 63тага етди. 16та олтин, 22та кумуш, 25та бронза медаллари билан улар рейтингда 7-ўринда бормоқда.

Бугун яна беш нафар боксчиларимиз рингга чиқади:
-56кг: Миразиз Мирзаҳалилов - Хё Нам Жо (Шимолий Корея)
-60кг: Шунқор Абдурасулов - Тсендбаатар Ерденебат (Мўғулистон)
-64кг: Иқболжон Холдоров - Чинзориг Баатарсух (Мўғулистон)
-69кг: Бобоусмон Батуров - Асланбек Шимбергенов (Қозоғистон)
-75кг: Исроил Мадримов - Абилхан Аманкул (Қозоғистон)


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар