Осиё ўйинлари. Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси чорак финалда юришни тўхтатди

16:44 27 Август 2018 Спорт
326 0
Фото: МОҚ

Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида давом этаётган Осиё ўйинларида футбол мусобақалари Ўзбекистон терма жамоаси чорак финал учрашувини ўтказди.

Жанубий Корея терма жамоасига қарши кечган учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси икки бора ҳисобда ортда қолишига қарамасдан фарқни йўққа чиқаришни, ҳаттоки ҳисобда олдинга чиқиб олишни ҳам уддалаганди. Аммо асосий вақтда Рустам Ашурматов томонидан йўл қўйилган хато сабаб, ҳисоб тенглашди.

Асосийда вақтда ғолиб аниқланмагач, 15 дақиқадан иккита экстра-таймлар белгиланди. Уларнинг биринчисида Икром Алибоев иккинчи сариқ карточкасини олиб, Ўзбекистоннинг 10 киши бўлиб қолишига сабабчи бўлди. Қўшимча бўлимларнинг сўнгида Ашурматов энди қўполлик ишлатиб, пенальти белгиланишига сабабчи бўлди. Пенальтидан эса Ҳе Чанг Ҳванг унумли фойдаланиб жамоасига муҳим ғалабани келтирди.

Осиё ўйинлари-2018, 1/4 финал

Ўзбекистон ОТЖ - Жанубий Корея ОТЖ 3:4 (1:2, 2:1, 0:0, 0:1)

Гол: Жалолиддин Машарипов (17), Икром Алибоев (53, 56) - Ҳванг (5, 35, 75), Ҳе Чанг Ҳванг (118, пенальти). 

Четлатиш: Икром Алибоев (101).


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар