Осиё ўйинлари доирасидаги Ўзбекистон-Қатар учрашуви «Спорт» телеканали орқали жонли трансляция қилинади

16:39 16 Август 2018 Спорт
337 0
Фото: МОҚ

Футбол бўйича Осиё ўйинлари доирасидаги навбатдаги 2-тур учрашувида Ўзбекистон терма жамоаси Қатар олимпия терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Телеканал директори Зоҳид Каримов берган маълумотларга кўра, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси узоқ давом этган музокаралардан сўнг Осиё ўйинларининг трансляция қилиш ҳуқуқини қўлга киритган.

Ана шу келишувнинг дебочаси сифатида футбол учрашуви бугун телеканал орқали жонли эфирда намойиш этилади. Учрашув Тошкент вақти билан 17:00да бошланади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар