Осиё ўйинлари. Давит Модзманашвили Ўзбекистонга еттинчи медални тақдим этди

09:28 21 Август 2018 Спорт
377 0

Индонезияда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси учун навбатдаги медални эркин курашчимиз қўлга киритди.

-125кг вазн тоифасида баҳсларида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Давит Модзманашвили мусобақа давомида Индонезия, Мўғулистон вакилларини мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди. Финал чиптаси учун кечган баҳсда эса эронлик кучли рақибга имкониятни бой бериб қўйди. Бронза медали учун ўтказилган жангда эса ҳиндистонлик рақиби устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, совриндорлар қаторидан жой эгаллади.

Ушбу медаль Ўзбекистон спорт делегацияси учун мазкур Осиё ўйинларидаги еттинчиси бўлди. Айни пайтда спортчиларимиз томонидан 1та олтин, 2та кумуш ва 4та бронза медали қўлга киритилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар