​Осиё ўйинлари. Боксда иккинчи олтин қўлга киритилди

13:05 01 Сентябр 2018 Спорт
225 0

Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳрида давом этаётган Осиё ўйинларининг бокс мусобақаларида яна бир финал жанги якунига етди.

-56 кг вазн тоифасида рингга чиққан Миразиз Мирзахалилов шимолий кореялик қарши рингга чиқди ва учинчи раундда рақиб жароҳат олиб, жангни давом эттира олмади. Натижада икки раунддаги устунлик эвазига Мирзахалилов ғалаба қозониб, Осиё ўйинларининг бокс мусобақаларида Ўзбекистон учун иккинчи олтин медални келтирди.

Айни вақтда терма жамоамизнинг умумий медаллари сони 64тага етди. 17та олтин, 22та кумуш, 25та бронза медаллари билан улар рейтингда 6-ўринга кўтарилиб олди.

Бугун яна тўрт нафар боксчиларимиз рингга чиқади:

-60кг: Шунқор Абдурасулов - Тсендбаатар Ерденебат (Мўғулистон)

-64кг: Иқболжон Холдоров - Чинзориг Баатарсух (Мўғулистон)

-69кг: Бобоусмон Батуров - Асланбек Шимбергенов (Қозоғистон)

-75кг: Исроил Мадримов - Абилхан Аманкул (Қозоғистон)


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар