Осиё ўйинлари. Бобо Усмон Ўзбекистонни умумий рейтингда 5-ўринга олиб чиқди

14:25 01 Сентябр 2018 Спорт
643 0


Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳрида давом этаётган Осиё ўйинларининг бокс мусобақаларида яна бир финал жанги якунига етди.

-69 кг вазн тоифасида рингга чиққан Бобо Усмон Батуров қозоғистонлик Асланбек Шимбергеновга қарши рингга 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Натижада Батуров Осиё ўйинларининг бокс мусобақаларида Ўзбекистон учун тўртинчи олтин медални келтирди.

Айнан мана шу олтин Ўзбекистон терма жамоасининг медаллар жамғармаси бўйича рейтингда 5-ўринга кўтарилиб олишига замин яратди. Айни вақтда терма жамоамизнинг умумий медаллари сони 67тага етди. 19та олтин, 23та кумуш, 25та бронза медаллари билан улар рейтингда Эронни ҳам қувиб ўтишди.

Бугун яна бир нафар боксчимиз рингга чиқади. Унда -75кг вазн тоифасида Исроил Мадримов Абилхан Аманкулга (Қозоғистон) қарши рингга кўтарилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019