Осиё ўйинлари-2018. Курашда яна иккита олтин медал қўлга киритилди

16:18 30 Август 2018 Спорт
467 0

Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида давом этаётган Осиё ўйинларининг кураш мусобақаларида Ўзбекистон терма жамоаси яна бир олтин медалга эга чиқди.

Қизлар ўртасида -78 кг вазнда курашган Кумуш Юлдашева финалда Мунхтсетсег Отгонга қарши гиламга чиқиб баҳс тугашига 10 сония қолганда соф ғалабага эришди ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига 14-олтин медални тақдим этди.

-90 кг вазн тоифасида эса икки нафар ўзбекистонлик спортчилар олтин ва кумуш медаль учун кураш олиб борди. Якунда Шермуҳаммад Жандреев битта ёнбош баоси устунлиги эвазига Яҳё Имомовни мағлуб этиб, мусобақанинг бош совринига эга чиқди.

Айни вақтда Ўзбекистон терма жамоаси 15та олтин, 19та кумуш ва 18та бронза медалини қўлга киритган ҳолда, умумий рейтингда 6-ўринга кўтарилиб олди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар