Осиё кубоги чемпионлигига асосий даъвогар жамоалар номи эълон қилинди

14:27 04 Январь 2019 Спорт
783 0

Эртага футбол бўйича Осиё кубоги баҳслари бошланади. Мусобақанинг дастлабки учрашувида БАА — Баҳрайн терма жамоалари баҳслашади. Турнир аввалида weglobalfootball.com сайти қайси жамоа чемпион бўлишини башорат қилди. Сайт версиясига кўра, ушбу мусобақада ғолибликка аcосий даъвогар Австралия терма жамоаси бўлади. Weglobalfootball.com Австралиянинг имкониятларини 24,1 фоизга баҳолади.

Фото: Weglobalfootball.com

Бу борада кейинги ўринларни Эрон, Жанубий Корея, Япония, Саудия Арабистони каби термалар эгаллаб турибди. Ўзбекистон терма жамоасининг чемпион бўлиш имконияти 1,4 фоизга тахмин қилинган. КХДР, Филиппин, Яман ва Туркманистон эса умуман овоз йиғмади. Ушбу сайт версиясига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳдан иккинчи ўринни эгаллаб кейинги босқичга йўл олади.

Фото: Weglobalfootball.com

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019