Осиё чемпионатида Екатерина Воронина ва Надия Дусанова олтин, Светлана Радзивил бронза медални қўлга киритди

10:26 24 Апрель 2019 Спорт
419 0

Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўтказилаётган енгил атлетика бўйича Осиё чемпионатида терма жамоамиз вакиллари муваффақиятли иштирок этишмоқда.

23 апрель куни ўтказилган баҳсларда ҳам 3 нафар спортчимиз совринли ўринларни қўлга киритишди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди. 
Етти кураш йўналиши бўйича баҳсларда иштирок этган вакилимиз Екатерина Воронина 6198 балл жамғариб, олтин медални қўлга киритди. Иккинчи ўринга вакиламиздан 205 балл кам тўплаган ҳиндистонлик С.Барман сазовор бўлган бўлса, учинчи ўрин 5829 очко жамғарган хитойлик Қ.Вангга насиб этди.

Баландликка сакраш баҳсларида эса маҳоратли атлетларимиз Светлана Радзивил ва Надия Дусанова медал учун баҳсга киришдилар. Бу сафар омад Надияга кулиб боқди. У 1,90 метрлик баландликни забт этиб, олтин медални қўлга киритди. Светлана эса 1,88 метр натижа билан бронзага сазовор бўлди. Иккинчи ўрин Радзивил билан бир хил натижа кўрсатган, бироқ уринишлардан унумли фойдаланиш бўйича устунликка эширган қозоғистонлик Надежда Дубровская насиб этди.

Ушбу учлик Индонезиянинг ўтказилган Осиё ўйинларида ҳам ўзаро беллашишган бўлиб, Светлана Радзивил биринчи (1,96 ), Надия Дусанова (1,94) иккинчи ва Надежда Дубровская (1,84) учинчи ўринни қўлга киритган эди.

Эслатиб ўтамиз, яна бир юртдошимиз Руслан Қурбонов ушбу мусобақанинг уч ҳатлаб сакраш бўйича баҳсларида олтин медалга сазовор бўлган эди.

Қитъа биринчилигида ҳозирликча 3 та олтин ва 1 та бронза медалини қўлга киритган жамоамиз, умумжамоа ҳисобида кучли бешликдан ўрин эгаллаб турибди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019