Ошхона ва кафеларга мижозлардан пластик карта орқали олган даромадлари учун солиқ имтиёзи берилди

21:36 28 Октябр 2020 Ҳужжатлар
197 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

 Ушбу фармон билан умумий овқатланиш соҳасидаги кичик тадбиркорлик субъектларининг банк карталари ва контактсиз тўловлардан фойдаланган ҳолда жисмоний шахслардан олинган даромадлари умум белгиланган солиқларни тўлашга мажбурий тартибда ўтиш мақсадида умумий даромадга киритилмайди. Ушбу чора пластик картадалардан чекловларсиз тўлов қабул қилиш ҳисобидан тушумни кўпайтириш ҳамда нақд шаклда олинган суммаларни акс эттириш имконини беради.

2) Аввал қабул қилинган қарорга мувофиқ 2021 йил 1 январдан риэлторлик фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома олиш талаби бекор қилинган. Лекин кўрсатилаётган хизматлардан олинадиган даромадни қонуний айланмага жалб қилиш учун айланмадан олинадиган солиқ ставкасини 25 фоиздан 13 фоизгача пасайтирилади

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?