Ўшда Ўзбекистон – Қирғизистон қўшма корхонаси очилди

19:10 26 Апрель 2018 Иқтисодиёт
1229 0
Фото: pintaram.com

Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида “Imzo” Ўзбекистон — Қирғизистон қўшма саноат корхонаси очилиш маросими бўлиб ўтди. 

“Жаҳон” ААнинг ёзишича, тадбирда Ўш шаҳар мэри Айтмамат Кадирбаев металлопластик ойна ва эшиклар ишлаб чиқариладиган мазкур қўшма саноат корхонасининг очилиши Ўзбекистон ҳамда Қирғизистон давлат раҳбарларининг икки мамлакат ўртасидаги саноат кооперациясини ривожлантириш ва бизнес муҳитни мустаҳкамлаш бўйича сиёсий иродаси ҳамда биргаликдаги саъй-ҳаракатлари шарофати билан амалга ошди.  

— Ҳамкорликка оид белгиланган дастур доирасида Қирғизистон ва Ўзбекистон халқлари манфаатларига тўғри келадиган қўшма корхоналарни очиш бўйича ишлар давом эттирилади, — деди у. — Оддий одамлар жуда хурсанд ва Президент Шавкат Мирзиёевнинг қўшнилар билан муносабати бўйича сиёсати ҳақида катта умид билан гапирмоқда. Ўзбекистон ҳаётидаги барча соҳалар ва ўзбек-қирғиз алоқаларида сўнгги пайтларда рўй бераётган кенг миқёсдаги ўзгаришлар қўшма лойиҳаларни амалга оширишга ҳам ижобий таъсир кўрсатаяпти.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019