Ўрта Чирчиқда ичида ўқувчилар бўлган автобус ЙТҲга учраб, ёниб кетди

10:37 29 Апрель 2019 Жамият
398 0

Иллюстратив фото

29 апрель куни соат 02:00 ларда Ўрта Чирчиқ тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р20 автомобиль йўлининг 6-километрида Бухоро шаҳридан зиёратдан қайтаётган, салонида 53 нафар йўловчиси бўлган “Мерседес” русумли автобуснинг балони ёрилиб кетган.

ФВВ хабарига кўра, автобус бошқарувни йўқотиб, бетон тўсиққа бориб урилиб ёнбошлаган ва ёнишни бошлаган, йўловчилар зудлик билан эвакуация қилинган.

Барча йўловчилар тиббий кўрикдан ўтказилган, 7 нафар йўловчи турли даражада тан жароҳати билан — 2 нафари Ўрта Чирчиқ тумани шифохонасига, 5 нафари Республика тез тиббий ёрдам илмий марказига жойлаштирилган.

Ушбу автобусда Тошкент вилояти Паркент тумани 31-умумий ўрта таълим мактабининг 37 нафар ўқувчиси, 3 нафар ўқитувчиси, 10 нафар ота-она ҳамда 3 нафар ҳайдовчи бўлган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019