Оролбўйида тоза ичимлик суви таъминоти яхшиланмоқда

11:18 20 Сентябр 2019 Жамият
80 0

Президентимиз раҳбарлигида кейинги йилларда Оролбўйи аҳолисининг саломатлигини яхшилаш мақсадида тоза ичимлик сувига бўлган талабни қондириш, айниқса қишлоқ аҳолисини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш борасида бир қатор изчил ислоҳотлар олиб борилмоқда. Хусусан, шу мақсадда мазкур соҳага жалб қилинаётган инвестициялар ҳамда қурилиш-монтаж ишларининг ҳажми бир неча баробар ошди.

Бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикасидаги 1,8 миллион аҳолининг 972 минг нафари, бошқача айтганда 52,4 фоизи марказлашган ичимлик суви билан таъминланган, аҳолининг 47,6 фоизи эса альтернатив ичимлик сув манбаларидан фойдаланади.

Ҳудудда ичимлик суви таъминотини ривожлантириш мақсадида 2019 йилда 112 та объектда 465,2 километрлик ичимлик ва оқава сув тармоқларини қуриш ҳамда реконструкциялаш ишларига жами 138,3 миллиард сўмлик маблағлар ажратилди. Жорий йилнинг 15 сентябрь ҳолатига мазкур объектларда 127,4 миллиард сўмлик қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилиб, бу борадаги режа қарийб 92 фоизга бажарилди. Мазкур объектлардаги ишлар жорий йилнинг октябрь ойида якунланиши кўзда тутилмоқда. Натижада Оролбўйидаги 52,2 мингга яқин аҳоли илк бор марказлашган ичимлик суви билан таъминланади. Бу, 37,0 мингдан зиёд аҳолининг ичимлик сув таъминоти яхшиланди, деганидир.

Ушбу ишлар натижасида 2020 йилнинг 1 январь ҳолатига аҳолининг марказлашган ичимлик сув билан таъминланиш даражаси 52,4 фоиздан 55,1 фоизга ошади, яъни 1 миллион 22 минг кишининг ичимлик сув таъминоти яхшиланади.

Шунингдек, Президентимизнинг 2019 йил 9 апрелдаги “Осиё тараққиёт банки иштирокидаги “Ўзбекистоннинг ғарбий қисмида ичимлик суви таъминоти тизимларини ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, Амударё, Беруний, Қораўзак, Қўнғирот, Нукус ва Мўйноқ туманлари аҳолисини ҳамда хўжалик юритувчи субъектларини сифатли ичимлик сув билан таъминлаш бўйича лойиҳа қиймати 172,3 миллион АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция маблағлари ҳисобига 2020-2023 йилларда 3 та сув тозалаш, 27 та сув тақсимлаш иншоотини, 1235,2 километрлик сув тармоқларини қуриш ва реконструкциялаш, “Туямўйин” ва “Тахиатош” сув тозалаш иншоотларини модернизациялаш ва реконструкциялаш ишлари белгиланган. Ушбу ишлар амалга оширилса, ҳудудда яшовчи 188,1 минг киши илк бор мазказлашган ичимлик сув билан таъминланади. Бу билан 155,8 минг аҳолининг ичимлик сув таъминоти яхшиланади.

Жаҳон банкининг 60,0 миллион доллар миқдоридаги кредит маблағлари ҳисобига 2020-2024 йилларда “Нукус ва Тахиатош шаҳри канализация тизимини реконструкция қилиш” лойиҳаси доирасида Нукус шаҳрида 88 километрлик, Тахиатош шаҳрида 33,5 километрлик, Хўжайли тумани марказида 20,7 километрлик ва Қўнғирот тумани марказида 22,3 километрлик оқава сув тармоқларини қуриш ва реконструкциялаш амалга оширилади. Мазкур ишлар самарасида 130,7 мингдан зиёд аҳолига кўрсатиладиган оқава хизмати яхшиланиши кутилмоқда.

Нурсаит СУЛТАНОВ,

Қорақалпоғистон Республикаси
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги
бошқарма бошлиғи.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019