Оролбўйи халқаро инновация марказига 45 гектарга яқин ер майдони ажратилди

17:38 20 Декабрь 2018 Жамият
446 0

Иллюстратив фото

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация марказига 45 гектарга яқин ер майдони ажратилди.

Орол денгизининг қуриб қолган қисмидаги шўрланган ерларда илмий-тадқиқот ва амалий ишлар кўламини кенгайтириш, экотизимни яхшилаш ҳамда муносиб ҳаёт фаолиятини таъминлаш, тадқиқотлар ва инновацияларнинг илғор тажрибаларини жорий этиш мақсадида ташкиллаштирилган Оролбўйи халқаро инновация маркази фаолияти йўлга қўйилмоқда. Бу Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Жумладан, марказнинг илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш ва тажриба далаларини ташкил этиш учун Нукус тумани, «Саманбай» овул фуқаролар йиғини ҳудудидан 24,3 гектар, шунингдек, Оролбўйи ҳудудига мослашган  ўсимликлар уруғчилигини ва кўчатзорларни ташкил этиш учун Мўйноқ тумани «Тик-ўзак» овул фуқаролар йиғини ҳудудидан 20,3 гектар ер майдонлари ажратилди. Мазкур тажриба далаларида уруғчиликни ва кўчатзорларни ташкил этиш 2019 йилдан бошлаб амалга ошириш белгиланган.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, ушбу чора-тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги оролбўйи халқаро инновация марказини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3975-сонли қарори ижроси доирасида амалга оширилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019