Орол денгизининг қуриган тубига 100 000 дона саксовул кўчатлари экилади

15:32 12 Март 2020 Жамият
109 0

Жорий йилнинг 11 март куни БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси қошидаги Aкселератор лаборатория томонидан краудфандинг ташаббусига старт берилди. Бу ҳақда халқаро ташкилот ахборот хизматига таяниб Спутник хабар берди.

Ташаббус доирасида Орол денгизининг қуриган тубидаги 100 гектар майдонга 100 000 дона саксовул кўчатлари экилади, Орол фожиасининг оқибатларини бартараф этиш ва ҳудудда яшовчи аҳоли турмуш даражасини яхшилашга ҳисса қўшилади.

“Aфсуски, биз денгизга сувни қайтариб фожиани орқага қайтара олмаймиз. Лекин биз қилишимиз мумкин бўлган иш, бу одамларда келажак учун умид яратишдир. Биз бутун дунё бўйлаб ушбу фожиа ҳақида хабардорликни оширган ҳолда глобал ҳамжамият ёрдами билан заҳарли қумлар макони бўлган чўлни саксовул дарахтларининг яшил ўрмони билан қоплашимиз мумкин”, – деб таъкидлайди Aкселератор лаборатория мутахассиси Фарида Aҳматий.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019