“Орол артемия саноат” ДУК ташкил этилди

20:59 13 Июль 2020 Ҳужжатлар
328 0

“Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани ҳокимлиги ҳузурида “Орол артемия саноат” давлат унитар корхонаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарор билан Мўйноқ тумани ҳокимлиги ҳузурида “Орол артемия саноат” ДУК ташкил этилди.

“Орол артемия саноат” ДУКнинг асосий вазифаларидан бири артемия цистасини овлаш ва қайта ишлашни комплекс ривожлантириш дастурларини амалга ошириш, ушбу соҳада илмий-техник, технологик, инвестиция ва экспорт фаолиятини амалга ошириш ҳисобланади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши “Орол артемия саноат” ДУКнинг муассиси ҳисобланади.

Шунингдек, қарор билан “Орол артемия саноат” ДУКнинг бошқарув ходимлари умумий чекланган сони 11 нафардан иборат бўлган тузилмаси тасдиқланди.

Эслатиб ўтамиз, артемия цисталари ноёб жонзод ҳисобланиб, улардан олинган маҳсулотлар асосан аквамаданият саноатида, агросаноат комплексида, фармацевтика, медицина ва косметологияда кенг қўлланилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?