Организмда COVID-19нинг аломатларсиз кечиши нимага боғлиқ эканлиги маълум бўлди

12:11 27 Октябр 2020 Дунё
424 0

COVID-19нинг аломатларсиз шакли яхши иммунитет билан эмас, балки организмнинг хасталик қўзғатувчиларини таний олмаслиги билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Бу ҳақда "Известия" нашри билан суҳбат давомида Буюк Пётр номидаги Сант-Петербург политехника университети қошидаги Биотиббий тизимлар ва биотехнологиялар институти директори Андрей Васин маълум қилди.

Унинг таъкидланишича, Россияда ҳам касалликнинг белгиларсиз ривожланишининг учта ҳолати аллақачон рўйхатга олинган. Ушбу беморларда ҳеч қандай аломат кузатилмаган, аммо вируснинг организмда мавжудлиги узоқ вақт давом этган.

Нашр маълумотларига кўра, шунга ўхшаш ҳодиса аввалроқ сил касаллиги учун тавсифланган, зеро, ушбу хасталикда ҳам беморларнинг аксарияти бирон-бир аломатларсиз инфекция ташувчиси ҳисобланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?