Орфан ва бошқа ирсий-генетик касалликларга чалинган беморлар регистри ташкил этилади

12:01 09 Сентябр 2019 Жамият
47 0

Кам учрайдиган (орфан) ва бошқа ирсий-генетик касалликларга чалинган болаларга тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатишни янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.

Қарор билан кам учрайдиган (орфан) ва бошқа ирсий-генетик касалликка чалинган болаларга тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатишнинг асосий устувор йўналишлари белгиланди. 

Шунингдек, 2019–2024 йилларда ушбу болаларга тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш бўйича чора-тадбирлари дастури тасдиқланди.

Дастурга мувофиқ кўрсатилган касалликларни болаларда ташхислаш ва даволаш учун жами 424,6 млрд сўм ва 548,0 минг евро ажратилади.

Қарорга кўра орфан касалликларни даволашда ишлатиладиган тиббий буюмларни импорт қилиш давлат рўйхатидан ўтказилмасдан Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхат асосида амалга оширилади.

2020 йил 1 январга қадар кам учрайдиган (орфан) ва бошқа ирсий-генетик касалликларга чалинган беморларнинг Миллий регистри ташкил этилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019