Оразин ёпқач кўзимдин…

18:01 28 Январь 2020 Маданият
550 0

Эътиборингизга Алишер Навоийнинг Мавлоно Лутфий туркий ва форсийда битган ўн икки минг байт шеърини алмаштирмоқчи бўлган ғазални ҳавола этамиз.

Оразин ёпқач кўзимдин…

Оразин ёпқач кўзумдин сочилур ҳар лаҳза ёш,

Ўйлаким пайдо бўлур юлдуз, ниҳон бўлғач қуёш.

Қут бир бодому ерим гўшан меҳроб эди,

Ғорати дин этти ногаҳ бир балолиқ кўзу қош.

Бу дамодам оҳим ифшо айлар ул ой ишқини,

Субҳнунг бот-бот дами андоғки айлар меҳр фош.

Бўса-э қилмас мурувват, асру қаттиқдур лабинг,

Десам оғзи ичра айтур лаъл ҳам бор навъ тош.

Новакинг кўнглимга киргач жон талашмоқ бу экин,

Ким қилур пайконини кўнглум била жоним талош.

Умри жовид истасанг фард ўлки, бўстон Хизридур,

Сарвким даъб айлади озодалиқ бирла маош.

Қоши оллинда Навоий берса жон, айб этмангиз,

Гар будур меҳроб, бир-бир қўйгусидир барча бош.​

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?