Ўраладиган ТВ-экран яратилди

15:08 05 Январь 2019 Дунё
839 0

АҚШнинг патент ва савдо маркалари бўйича бошқармаси йиғилиб-очиладиган экранли қурилма яратилганини эълон қилди. Бу ҳақда МИР 24 телеканали хабар берди.

Гап Жанубий Кореянинг Samsung компанияси томонидан ишлаб чиқарилган букилувчан телевизор хусусида кетяпти. Бундай экран 2019 йилга келиб реалликка айланиши айтилмоқда. Айни пайтда LG ҳам айнан шу йўналишда иш олиб бораётир. Ушбу бренд томонидан 2018 йил CES 2018 кўргазмасида намойиш этилган модель пастга қараб букланса, корейсларники худди аккордеон ёки қоғоз каби ўралади.

Ушбу қурилма шу йил 8-11 январь кунлари Лас-Вегасда ўтказиладиган навбатдаги CES 2018 кўргазмасида кўрсатилади. LG эса худди шу форумда ўз маҳсулотининг тижорий намунасини тақдим қилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019