Орадан уч йил ўтиб КХДРда яна амнистия эълон қилинди

18:35 16 Июль 2018 Дунё
311 0
Фото: iz.ru

КХДРда 9 сентябрь куни КХДР ташкил топганининг 70 йиллиги нишонланиши муносабати билан амнистия эълон қилинди.

Бу ҳақда ЦТАК агентлиги хабар берди. Ўз ватани ва халқига қарши жиноят қилган шахсларга нисбатан бундай қарор мамлакат парламенти томонидан тасдиқланган. У 1 августдан кучга киради. Афв этиладиган маҳбуслар сони ошкор этилмаяпти. Охирги марта бундай ҳужжат уч йил олдин Корея меҳнат партияси ташкил топганининг 70 йиллиги муносабати билан қабул қилинганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар