Ўқувчилар ўртасида кимё бўйича онлайн олимпиада ўтказилади. 1-ўринга 5 млн. сўм берилади

19:24 18 Май 2020 Жамият
4957 0

Ўзбекистонда кимё соҳаси ривожига катта ҳисса қўшган олим профессор Тиллаев Раҳим Содиқович хотирасига бағишланган Республика онлайн олимпиадаси ўтказилади.

Унда ғолиб ва совриндорлар пул мукофотлари билан тақдирланади.

Хусусан,

- 1-ўрин соҳиби 5.000.000 сўм ва диплом;

- 2-ўрин соҳиби 3.000.000 сўм ва диплом;

- 3 — 10-ўрин соҳиблари 1.000.000 сўмдан ва диплом;

- барча иштирокчилар сертификат билан тақдирланадилар.

Олимпиадада академик лицей, коллеж ва 10-11-синф ўқувчилари, абитуриентлар ҳамда талабалар қатнашиши мумкин.

Олимпиаданинг тест саволлари 25 та бўлиб:

- 18 таси ўрта ва ўрта махсус таълим мавзулари;

- 5 таси олий таълим мавзулари;

- 2 таси олим Тиллаев Р. С. ҳаёти ва ижоди юзасидан бўлади.

Иштирок этиш ниятидагилар 25 майгача moziy.edu.uz сайтида рўйхатдан ўтишлари мумкин. 

Онлайн олимпиада 30 май куни соат 8:00 да бошланади. Жараён бориши ҳақида батафсил маълумот бериб борилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?