Оқтош ҳудудида 40 дан ортиқ меҳмон уйи фаолият бошлади

11:41 29 Май 2019 Жамият
788 0

Бўстонлиқ туманининг Оқтош ҳудудида 40 дан ортиқ меҳмон уйи фаолият бошлади. Натижада 80 га яқин иш ўринлари яратилди.

Тошкент вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти мутахассисларининг айтишича, бу “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида олиб борилаётган тушунтириш ишлари, кредитлар ажратиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар самарасидир.

Йил охирига қадар вилоятда меҳмон уйлари ташкил этиш бўйича 182 режа белгиланган бўлса, айни пайтда уларнинг сони 100 тадан ортди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?