Олимлар оқсил умрни узайтиришини аниқлашди

16:08 29 Май 2018 Lifestyle
780 0
Фотo: CrossFit Brownsville


Нидерландиялик олимлар узоқ умр кўришни истайдиганлар учун қандай озиқ-овқат маҳсулотларини тановвул қилиш маъқул эканлигини аниқлашди. 

Ушбу мамлакатдаги Гронинген университети 21 ой давомида шу йўналишда тадқиқот олиб борди. Бу ҳақида “The Times” нашри хабар берди.

Ўтган вақт давомида мазкур олий ўқув юрти мутахассислари бутун Европа бўйича 2,3 минг киши таҳлилларини текширувдан ўтказди. Уларнинг ўртача ёши 68да бўлиб, тадқиқотлар давомида кексаларнинг бир қисми вафот этди.

Натижалар ҳайратланарли кўриниш олди. 21 ой ичида кунига камида 40 граммдан оқсил истеъмол қиладиган одамларда ўлим хавфи 31 фоизни, 70 ёшдан катта инсонларда эса буйрак иш фаолияти кучсизланиш хуружи 46 фоизни ташкил этган. 

Айни чоғда кунига 70 граммдан зиёд оқсил қабул қиладиганларда ўлим хатари 18 фоизгача камаяр экан.

Олимларнинг фикрича, организм юрак мушаклари тўқималарини тиклаш учун оқсил талаб қилади. Тана аъзолари ўз функциясини бажаришга қийналадиган қарилик пайтида юрак тўқималарини тиклаш учун оқсил, айниқса, муҳимдир.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар