Оқолтин туманида учта суд янги биноларига эга бўлди

16:03 12 Июнь 2019 Жамият
377 0

“Халқ сўзи Online”. Аҳмадали Шерназаров/Сирдарё. Оқолтин тумани маркази-Сардобада туманлараро фуқаролик ишлари суди реконструкция қилинган, маъмурий ва иқтисодий судлар эса янгидан бунёд этилган биноларига кўчиб ўтди.

Эътиборлиси қурилиш –лойиҳалаш ишларида мазкур маҳкамаларга ташриф буюрадиган фуқароларга қулай шароит яратишга алоҳида эътибор қаратилди. Яъни улар учун фуқаролар қабулхонаси ташкил этилди. Қабулхонада барча шароитлар яратилди ва фуқароларнинг ахборот олиш имкониятлари ҳам кенгайтирилди. Хусусан, унда суд жараёнлари қачон бўлиши бўйича электрон жадвалнинг аввалдан бериб борилиши йўлга қўйилди.Шунингдек, қабулхонага судга мурожаат қилиш билан боғлиқ ва бошқа ҳужжатларнинг намуналари ҳамда қонунлар ҳам жойлаштирилди.

Биноларни топшириш тадбирида Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев иштирок этди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019