Ўқитувчиларнинг таътил пуллари камайиб кетиши бўйича хавотирга ўрин йўқ!

18:25 30 Май 2020 Жамият
230 0

Ўқув йили якунлангани муносабати билан мамлакатимиздаги таълим соҳасида фаолият олиб борадиган ходимлар, жумладан, ўқитувчиларимиз меҳнат таътилига чиқишга тайёргарлик кўриш билан бир қаторда, ҳозирги кунда вазирликка келаётган кўплаб мурожаатлардан ҳамда ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинаётган саволлардан келиб чиқиб, ходимларга йиллик асосий меҳнат таътили учун тўловларни амалга ошириш учун ўртача иш ҳақини ҳисоблашда Директор жамғармасидан тўланган тўловлар инобатга олинмаслиги хавотир солмоқда.

Шу муносабат билан ҳамда халқ таълими тизими ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш ва таътил пулларини камайиб кетишини олдини олиш мақсадида, тизимдаги таълим муассасалари ходимларининг меҳнат таътили тўловларида Директор жамғармасидан амалга оширилган тўловларни ҳам инобатга олиниши бўйича кўрсатма хати тақдим этилди.

Ҳурматли Ўқитувчилар ёзги меҳнат таътилингиз мароқли ўтсин!

Халқ таълими вазирлиги

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?