Ўқитувчиларнинг маоши босқичма-босқич ошириб борилади

17:25 21 Июнь 2018 Жамият
748 0

Ўқитувчиларни муносиб рағбатлантириш, маошини ошириш чоралари кўрилади. 

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида Президент Шавкат Мирзиёев томонидан халқ таълими тизимини тубдан ўзгартириш, уни замон талабларига мувофиқ такомиллаштириш борасида қўйилган вазифалар ижросига бағишлаб Бош вазир А.Арипов раҳбарлигида ўтган видеоселектор йиғилишида таъкидлаб ўтилди.

Аммо, булар бир кунда бўладиган иш эмас. Бу, албатта, босқичма-босқич амалга оширилади, дейилади ЎзА хабарида 

Ўқитувчиларнинг зарур шароитда ишлаши учун мактаблар инфратузилмаси яхшиланади, янги мактаблар бунёд этилади. Қурилаётган бошқа корхоналар вақтида ишга тушмаслиги мумкин, лекин мактаб ўз вақтида ишга тушиши шарт. 

Бундай шарт-шароитлар яратилиши малакали кадрлар, айниқса, эркак ўқитувчиларни мактабга жалб этишга яна имкон бериши шубҳасиз.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019