Ўқитувчиларни гриппга қарши эмлаш харажатларини ким қоплайди?  

16:05 28 Август 2020 Жамият
468 0

Ушбу саволга бугун АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова қуйидагича жавоб қайтарди:

— Шу йилнинг 1 октябрига қадар Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг республикадаги барча бошланғич бўлинмалари, умумий ўрта таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг ходимлари марказлашган тартибда гриппга қарши бепул эмланади.

Эмлаш учун зарур маблағлар 2020 йил 30 июлдаги «Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент Фармонида назарда тутилган ҳамда бошқа қўшимча манбалар ҳисобидан ўтказилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?