Ўқитувчиларга турар-жой бўлган Риштондаги эски мактаб биноси ўзбошимча фуқародан қайтариб олиб берилди

09:21 24 Октябр 2018 Жамият
1030 0
Фото: Динара Чиркова / “Халқ сўзи”.

Халқ таълими вазирлиги Фарғона вилояти Риштон тумани Чунгара қишлоғида жойлашган 44-мактабнинг бир гуруҳ ўқитувчиларига турар-жой сифатида фойдаланиб келинган бинони қайтаришга амалий кўмак берди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар бермоқда.

44-мактаб ўқитувчилари Халқ таълими вазирлигининг “Устоз овози” виртуал инспектор тизимига мурожаат қилган. Мурожаатда айтилишича 10 дан зиёд ўқитувчи болаларни ўқитиш учун туман марказидан Чунгара қишлоғига келади. Мактаб раҳбарияти иш кунларида яшаш учун уларга эски мактаб биносини ажратган.

“Ўқитувчиларнинг таъкидлашича, қишлоқ аҳолисидан бири ўзбошимчалик билан ушбу бинони эгаллаб олган”, — дейилади вазирлик ахборотида.

Вазирликнинг Ҳуқуқий-назорат хизмати мутахассислари мурожаатни ўрганиб чиқиб, ўқитувчилар фойдаланишидаги бинони қайтариб олиш учун тегишли чоралар кўрган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019