Ўқитувчилар ва шифокорларнинг ойлик иш ҳақидан мажбурий ушлаб қолиш ҳолатлари аниқланди

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ўрганишлар давомида ижтимоий соҳа муассасалари ходимлари ойлик иш ҳақларини ноқонуний ушлаб қолиш билан боғлиқ 345 мингдан ортиқ ҳолат аниқланди.
Тасодифий танлов усули орқали бутун мамлакат бўйлаб 729 та ижтимоий соҳа, жумладан, тиббиёт, мактаб ва мактабгача таълим муассасаси ўрганиб чиқилди.
Тадқиқотлар иш берувчилар томонидан коммунал хизмат тўловлари учун пул маблағларини ўз қўл остидаги ходимларнинг маошларидан ноқонуний ушлаб қолиш ҳолатлари мавжудлигини кўрсатди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Шу бўйича жами 345 мингдан ортиқ ҳолат аниқланган. Уларнинг ярми Фарғона водийси вилоятларига тўғри келади(Андижонда — 72205, Наманганда — 50198 ва Фарғонада — 49897 та).
Ходимларнинг ойлик иш ҳақларидан ушлаб қолиш 69 фоиз(237434) ҳолатда уларнинг розилигисиз, 11 фоиз(37696) ҳолатда улар касаллик, таътил, хизмат сафари туфайли иш жойида йўқ бўлган пайтда содир этилган. Маошнинг 60-70 фоизини ушлаб қолиш ҳолатлари ҳам кузатилган.
Қонунчиликка кўра, агар ишчи-ходим касаллик ёки таътил сабабли ишда бўлмаса, унинг ойлик иш ҳақидан ушлаб қолиш кейинги ойда амалга оширилади. Ушлаб қолишнинг умумий ҳажми ходимга бериладиган маошнинг 50 фоизидан ошмаслиги керак.
Фарғонада тўққиз ойда мактабларнинг 1821 ўқитувчисидан уларнинг ёзма розилигисиз 300 млн. сўмдан ортиқ маблағ электр энергияси ва табиий газ учун ушлаб қолинган, 2000 фуқародан мажбурий тарзда “босиб” қолинган қарийб 50 млн. сўм Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерацияси ҳудудий бўлинмаси ҳисоб рақамига ўтказиб берилган.
Андижонда иш берувчилар томонидан 609 ўқитувчидан улар хизмат сафарида бўлган пайт 44 млн. сўмдан зиёд маблағ ушлаб қолинган.
Қорақалпоғистон, Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Хоразм ва Бухорода ойлик иш ҳақининг 70 фоизини ушлаб қолиш билан боғлиқ 100 дан зиёд ҳолат аниқланган. Бу ҳам қонунбузилиши ҳисобланади.
Ўрганишлар якунида адлия идоралари томонидан 400 та тақдимнома ва 2000дан ортиқ огоҳлантириш хатлари киритилди. Ваколатли органларга айбдор бўлган 277 нафар мансабдор шахсни маъмурий, 2 нафарини жиноий жавобгарликка тортиш таклифи юборилди.
Адлия вазирлиги коммунал хизматлар тўловлари учун ойлик иш ҳақининг бир қисмини ушлаб қолишга асос бўлиб хизмат қилаётган идоравий қоидаларни тубдан қайта кўриб чиқиш ташаббусини ҳам илгари сурмоқчи. Соғлиқни сақлаш, Халқ таълими вазирликлари ва бошқа ташкилотларга бу борадаги қонунбузилиш ҳолатларини илдизи билан йўқ қилиш бўйича шошилинч чора-тадбирлар қабул қилиш бўйича тақдимномалар киритилди.
“Ҳар бир фуқаро меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитлари ва муносиб мукофот олиш ҳуқуқига эга. Меҳнат қилаётганлар ойлик иш ҳақининг бир қисмини фақатгина уларнинг ёзма розилиги билан ёхуд суд қарори мавжуд бўлган ёки давлат ижрочиси талаби асосида ушлаб қолиш мумкин. Бошқа асосларда ушлаб қолишга йўл қўйилмайди”, - дейилади хабарда.
Ойлик иш ҳақидан ноқонуний ушлаб қолиш ёки ноқонуний тарзда маошнинг бир қисмини ажратиш бўйича босим ўтказиш ҳолатлари кузатилганда, Адлия вазирлигининг “1008” ишонч телефонига ёки бевосита Инсон ҳуқуқлари ҳимояси бошқармасининг 71-236-29-63 телефон рақамига ёки info@minjust.gov.uz электрон почтаси, шунингдек, ижтимоий тармоқлар(“Фейсбук”, “Одноклассники”даги“Диалог с юстицией / Адлия билан мулоқот” гуруҳи)га мурожаат қилиш мумкинлиги эслатиб ўтилган.
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда яна бир янги енгил автомобиль ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Нархи 270 млн. сўмдан бошланади (ФОТО)
- Эркинжон Турдимов: “Бугун биз халқимизни тинглашни ўрганишимиз керак. Халқимизнинг дардига қулоқ тутишимиз керак”
- Муштарийлар учун ажойиб янгилик!
- Фарғонада бензиннинг нархи ўн минг сўмга чиқиб кетди. Савдо фақат нақд пулда амалга оширилмоқда
- “Российская газета”: “Шарқий экспресс”. Ёхуд Ўзбекистонда кадрлар сиёсати ва туризм инфратузилмаси қай аҳволда? Мутасаддилар жавоб берди
- Бош прокуратура Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва журналистлар ўртасидаги можаро бўйича баёнот берди
Муҳокама қилинган
- Молия вазири: “Олдин АҚШ долларини 4000 сўмдан ҳам ололмаганмиз, Олой бозоридаги қора бозордан 8000-8500 минг сўмдан олганмиз”
- Қўйлиқ бозоридаги ёнғин бўйича расмий маълумот берилди
- Ўзбекистон ва Россия Президентлари телефон орқали мулоқот қилди
- Фарғонадаги маҳаллада фуқаролар қурт босган сув истеъмол қилмоқда
- 2 нафар ИИВ ходими 500 доллар пора билан қўлга тушди
Afisha
Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.
09 Декабрь 2019
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг: