Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

18:43 28 Сентябр 2018 Ҳужжатлар
1261 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Мамлакатимизда барча соҳалар қатори таълим тизимида ҳам кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ушбу ўзгаришларнинг самараси, юртимизнинг тараққий топган давлатлар қаторидан муносиб ўрин эгаллаши аввало, илм-фан ва таълим-тарбия соҳасининг ривожи билан узвий боғлиқдир. 

Бугун замонавий билим ва касб-ҳунарларни, хорижий тилларни пухта эгаллаб, катта умид ва ишонч билан ҳаётга қадам қўяётган, эртанги кунимизнинг ҳал қилувчи кучи бўлган фарзандларимизнинг муносиб камол топишида ўқитувчи ва мураббийларимизнинг ҳиссаси беқиёс эканини таъкидлаш лозим. 

Мамлакатимизда таълим ва тарбия тизимини давр талаблари асосида такомиллаштириш, соҳага доир ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш ишларига қўшган салмоқли ҳиссаси, ёшларга илм-фан асослари ва замонавий касб-ҳунарларни ўргатиш, уларни она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги кўп йиллик самарали хизматлари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагиларга фахрий унвонлар берилсин: 

«Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси»

Аннакулова Назокат Эшалиевна - Термиз шаҳридаги 6-умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси, Сурхондарё вилояти 

Мамадалиев Аббос Мамасолиевич - Наманган шаҳридаги 1-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернатининг математика фани ўқитувчиси, Наманган вилояти 

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими»

Караева Хабиба Бебитовна - Жондор туманидаги 49-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг кимё фани ўқитувчиси, Бухоро вилояти 

Ходжаева Махтума Зиятовна - Учтепа туманидаги 287-умумий ўрта таълим мактабининг физика фани ўқитувчиси, Тошкент шаҳри 

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси»

Раджабов Бахтиёр Шарипович - Чирчиқ давлат педагогика институтининг аниқ фанлар кафедраси профессори, Тошкент вилояти 

Сейдаметова Тамара Султамуратовна - Шуманай туманидаги 33-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаби директори, Қорақалпоғистон Республикаси 

Юлдашева Гулчехрахон - Андижон туманидаги «Гумбаз» маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Андижон вилояти 

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози»

Аҳмежанов Алим Ачилович - Енгил атлетика бўйича Республика олий спорт маҳорати мактабининг енгил атлетика бўйича мураббийи 

Юртимизда таълим соҳасини ривожлантириш, ўқув жараёнига илғор педагогик ва ахборот-коммуникацион технологияларни кенг жорий этиш, чуқур билим ва замонавий касб-ҳунарга эга малакали кадрларни тайёрлаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, мустақил фикрлайдиган, иқтидорли, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, уларни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашдаги катта хизматлари учун қуйидагилар мукофотлансин: 

«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан

Алеуов Усербай - Нукус давлат педагогика институтининг педагогика кафедраси профессори, Қорақалпоғистон Республикаси 

Қурамбаева Марям - Хонқа туманидаги 33-умумий ўрта таълим мактаби директори, Хоразм вилояти

Муталова Гулчехра Хамидовна - Пискент туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси, Тошкент вилояти 

Урмонов Жалолиддин Рустамович - Данғара туманидаги 2-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси, Фарғона вилояти 

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

Абдуазизова Зулфия Хайруллаевна - Янгиобод туманидаги 7-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси, Жиззах вилояти 

Ашуров Немат Абдужаббарович - Пайариқ туманидаги 62-умумий ўрта таълим мактабининг физика фани ўқитувчиси, Самарқанд вилояти 

Генжебаева Гулпаршин Шаудирбаевна - Кегейли туманидаги 14-мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси, Қорақалпоғистон Республикаси 

Жумаева Гулнора Бобоқуловна - Бухоро давлат университети қошидаги Қоракўл академик лицейининг математика фани ўқитувчиси, Бухоро вилояти 

Исмаилов Тулавай Дустович - Олмазор туманидаги 22-умумий ўрта таълим мактабининг биология фани ўқитувчиси, Тошкент шаҳри 

Кадирова Равшаной Исмаилжановна - Андижон шаҳридаги 14-умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси, Андижон вилояти 

Қодиров Дўстқобил Тўрабаевич - Меҳнат фахрийси, Сурхондарё вилояти 

Мадярова Светлана Аминовна - Тошкент давлат педагогика университетининг умумий педагогика кафедраси доценти, Тошкент шаҳри 

Муминова Махпратхон Турсуновна - Уйчи туманидаги 26-умумий ўрта таълим мактабининг математика ва информатика фанлари ўқитувчиси, Наманган вилояти 

Рузметов Қадамбой Оллаберганович - Қўшкўпир туманидаги 10-болалар мусиқа ва санъат мактабининг афғон рубоби синфи ўқитувчиси, Хоразм вилояти 

Саъдуллаева Нигора Хайриевна - Нурота туманидаги 3-умумий ўрта таълим мактабининг кимё фани ўқитувчиси, Навоий вилояти 

Турғунова Хамидахон Позиловна - Фарғона туманидаги 9-умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси, Фарғона вилояти 

Турсунова Қосима Махкамовна - Бўка туманидаги 15-Меҳрибонлик уйи тарбиячиси, Тошкент вилояти 

Улжабаев Умурзак - Гулистон давлат университетининг ўзбек тили ва адабиёти кафедраси доценти, Сирдарё вилояти 

Хамдамов Уткир Мирзокаримович - Ширин энергетика ва маиший хизмат касб-ҳунар коллежининг махсус фан ўқитувчиси, Сирдарё вилояти 

Эргашева Айкумуш Хушвактовна - Қарши шаҳридаги 22-умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси, Қашқадарё вилояти 

II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан

Бердиева Нигара Курбановна - Жомбой туманидаги 46-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси, Самарқанд вилояти 

Гаспарян Светлана Суреновна - Юнусобод туманидаги 246-умумий ўрта таълим мактаби директори, Тошкент шаҳри 

Мелиев Хамидилла Абдуллаевич - Жиззах давлат педагогика институтининг мактабгача ва бошланғич таълим методикаси кафедраси профессори, Жиззах вилояти 

Рахимкулова Мукаддам Хакимовна - Қарши шаҳридаги 46-мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси, Қашқадарё вилояти 

Сон Светлана Михайловна - Қорақалпоғистон Республикаси 1-Меҳрибонлик уйи директори 

Шаипов Рафик Мирхайдарович - Гимнастика бўйича Республика олий спорт маҳорати мактабининг спорт акробатикаси бўйича катта мураббийи 

«Дўстлик» ордени билан

Бутаев Исмайил Азимович - Деҳқонобод туманидаги 7-умумий ўрта таълим мактабининг физика фани ўқитувчиси, Қашқадарё вилояти 

Жуманиязов Атабай - Урганч давлат университетининг немис ва француз тиллари кафедраси профессори, Хоразм вилояти 

Кучаров Шарафидин Турапович - Денов туманидаги 54-умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси, Сурхондарё вилояти 

Кучкарова Замира Акрамалиевна - Гулистон туманидаги 10-мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси, Сирдарё вилояти 

Люкшина Алевтина Николаевна - Сергели туманидаги 7-умумий ўрта таълим мактабининг кимё фани ўқитувчиси, Тошкент шаҳри 

Мадреймова Улпаш Каринсауовна - Томди туманидаги 18-умумий ўрта таълим мактаби директори, Навоий вилояти 

Мухитдинова Саноатхон Кахаровна - Меҳнат фахрийси, Наманган вилояти 

Отамуратов Шавкат Каримович - Боғот туманидаги 6-умумий ўрта таълим мактабининг биология фани ўқитувчиси, Хоразм вилояти 

Рафиева Олима Абдурауфовна - Бухоро шаҳридаги 54-мактабгача таълим муассасаси мудири, Бухоро вилояти 

Рузиева Ирода Зубайдуллаевна - Каттақўрғон туманидаги 1-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси, Самарқанд вилояти 

Тен Светлана Константиновна - Юқори Чирчиқ туманидаги 34-умумий ўрта таълим мактабининг рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси, Тошкент вилояти 

Туйчиева Холидахон Рўзиевна - Қўрғонтепа туманидаги «Мурувват» ногирон болалар учун интернат уйи тарбиячиси, Андижон вилояти 

Умарходжаев Мухтар Ишанходжаевич - Андижон давлат университетининг немис тили ва адабиёти кафедраси мудири, Андижон вилояти 

Ходжалепесова Гулистан Холдасовна - Қорақалпоғистон Республикаси Ибрайим Юсупов номидаги ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернатининг қорақалпоқ тили ва адабиёти фани ўқитувчиси 

Хошимова Мамлакат Муйдиновна - Қўқон давлат педагогика институтининг ўзбек тили ва адабиёти кафедраси доценти, Фарғона вилояти 

Шарипова Рабия Хизриевна - Ғаллаорол туманидаги 16-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси, Жиззах вилояти 

Якубова Одинахон Анваровна - Марғилон педагогика коллежининг педагогика фани ўқитувчиси, Фарғона вилояти 

«Шуҳрат» медали билан

Абдужабборова Муқаддас Юлдошевна - Қашқадарё вилояти Абдулла Орипов номидаги ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернатининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси 

Абдуллаева Людмила Хадиевна - Самарқанд давлат чет тиллар институтининг инглиз тили ва адабиёти кафедраси доценти, Самарқанд вилояти 

Абдурахимова Дилором Олимжановна - Наманган шаҳридаги 26-Меҳрибонлик уйи директори, Наманган вилояти 

Абдурахмонова Махмудахон Орифовна - Ўзбекистон туманидаги 9-мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси, Фарғона вилояти 

Амонова Хуршида Абдукодировна - Оҳангарон туманидаги 33-умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси, Тошкент вилояти 

Асанова Гулсара Сагиндиковна - Чимбой туманидаги 45-умумий ўрта таълим мактабининг биология фани ўқитувчиси, Қорақалпоғистон Республикаси 

Ахмедов Бахадир Усманович - Сирдарё туманидаги 11-умумий ўрта таълим мактабининг тарих фани ўқитувчиси, Сирдарё вилояти 

Ашуров Бахром Абдумавлонович - Жиззах вилояти ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг бокс бўйича мураббийи 

Бабаханова Дилбар Шамирзаевна - Тошкент тиббиёт академияси қошидаги академик лицейнинг биология фани ўқитувчиси, Тошкент шаҳри 

Байрамтаганова Гулайим Сапарбаевна - Тўрткўл туманидаги 9-умумий ўрта таълим мактабининг биология ва кимё фанлари ўқитувчиси, Қорақалпоғистон Республикаси 

Бариева Мукаддам Исамутдиновна - Бухоро шаҳридаги 32-умумий ўрта таълим мактабининг информатика фани ўқитувчиси, Бухоро вилояти 

Бердиева Ирода Шодмоновна - Шофиркон туманидаги 38-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси, Бухоро вилояти 

Бобоқулова Гулнора Тўраевна - Шеробод туманидаги 27-умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси, Сурхондарё вилояти 

Бозорова Гулбахор Райимовна - Каттақўрғон педагогика коллежининг педагогика ва психология фанлари ўқитувчиси, Самарқанд вилояти 

Вискунова Ольга Александровна - Шўрчи туманидаги 2-мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси, Сурхондарё вилояти 

Давлетяров Бахадир Тулебаевич - Қорақалпоғистон Республикаси ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг академик эшкак эшиш бўйича мураббийи 

Давронова Райхон Давлатовна - Чироқчи туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактабининг миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари фани ўқитувчиси, Қашқадарё вилояти 

Даулетмуратова Клара Курбанбаевна - Қўнғирот саноат касб-ҳунар коллежининг махсус фан ўқитувчиси, Қорақалпоғистон Республикаси 

Дўстова Ойражаб Суюновна - Қўшрабод туманидаги 85-умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси, Самарқанд вилояти 

Жалилова Барнохон Рахматовна - Боёвут туманидаги 18-умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси, Сирдарё вилояти 

Ибрагимова Муътабар Фахриевна - Тайлоқ туманидаги 30-умумий ўрта таълим мактабининг кимё фани ўқитувчиси, Самарқанд вилояти

Исроилова Нилюфар Жалаловна - Чирчиқ шаҳридаги 15-болалар мусиқа ва санъат мактаби директори, Тошкент вилояти

Кадирова Дилбар Нормуминовна - Термиз давлат университетининг биология кафедраси доценти, Сурхондарё вилояти

Кувватова Мухайё Тулкиновна - Жиззах вилояти Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернатининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси

Култаева Малика Нуралиевна - Жарқўрғон туманидаги 2-умумий ўрта таълим мактабининг тарих фани ўқитувчиси, Сурхондарё вилояти

Курбанова Зарифа Бокижановна - Наманган давлат университетининг педагогика ва психология кафедраси катта ўқитувчиси, Наманган вилояти

Мадаминов Маъмиржон Абдуманнабджонович - Хўжаобод туманидаги 4-умумий ўрта таълим мактабининг физика фани ўқитувчиси, Андижон вилояти

Маликова Саодат Талиповна - Учтепа туманидаги 238-умумий ўрта таълим мактаби директори, Тошкент шаҳри

Махмудова Гулбахор Маруфовна - Чуст туманидаги «Wonderkids school» нодавлат мактабгача таълим муассасаси мудири, Наманган вилояти

Мирдадаева Наргиза Мирсидиковна - Шайхонтоҳур туманидаги 157-умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси, Тошкент шаҳри

Мирзаджанов Фарход Мирхамитович - Спорт якка курашлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактабининг оғир атлетика бўйича мураббийи

Морозова Владислава Анваровна - Қувасой шаҳридаги 1-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси, Фарғона вилояти

Муллаева Зиёдаой Махмудовна - Хатирчи туманидаги 20-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси, Навоий вилояти

Мухамедова Дилфуза Батировна - Тошкент гидрометеорология касб-ҳунар коллежининг махсус фан ўқитувчиси, Тошкент шаҳри

Носиров Исроил Махмудович - Паркент туманидаги 49-умумий ўрта таълим мактабининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиси, Тошкент вилояти

Пец Алёна Юрьевна - Ғузор туманидаги 6-умумий ўрта таълим мактабининг рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси, Қашқадарё вилояти

Полвонова Мунавархон Акрамовна - Риштон туманидаги 49-умумий ўрта таълим мактабининг биология фани ўқитувчиси, Фарғона вилояти

Пулатова Зиёда Турсуновна - Андижон туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси, Андижон вилояти

Равшанова Дилфуза Райемқуловна - Самарқанд шаҳридаги «Тимур-Файз» нодавлат мактабгача таълим муассасаси мудири, Самарқанд вилояти

Разикова Хосият Кахрамоновна - Нарпай туманидаги 64-умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси, Самарқанд вилояти

Расулова Нурия Халимовна - Косон туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактабининг мусиқа фани ўқитувчиси, Қашқадарё вилояти

Расулова Сайёра Холбековна - Арнасой туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси, Жиззах вилояти

Рахимов Абдухошим Абдукаримович - Ўзбекистон туманидаги 65-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернатининг физика фани ўқитувчиси, Фарғона вилояти

Раҳматуллаева Моҳира Турдалиевна - Оққўрғон қурилиш ва коммунал хўжалиги касб-ҳунар коллежининг махсус фан ўқитувчиси, Тошкент вилояти

Розимова Гулхумар Хаджиевна - Беруний туманидаги 50-умумий ўрта таълим мактабининг физика фани ўқитувчиси, Қорақалпоғистон Республикаси

Саманова Раъно Даниёровна - Янгиқўрғон туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактабининг тасвирий санъат ва чизмачилик фанлари ўқитувчиси, Наманган вилояти

Саттарова Адинахон Мамадалиевна - Бўз туманидаги 15-умумий ўрта таълим мактабининг география фани ўқитувчиси, Андижон вилояти

Сиддиқова Садоқат Ғаффоровна - Бухоро нефть ва газ саноати касб-ҳунар коллежининг махсус фан ўқитувчиси, Бухоро вилояти

Талипова Фарида Тишабаевна - Тошкент шаҳридаги «Мурувват» ногирон болалар учун 2-интернат уйи энагаси

Турдибекова Замира Хаметовна - Бекобод шаҳридаги 5-мактабгача таълим муассасаси мудири, Тошкент вилояти

Турдиева Зилола Абдуллаевна - Олтинсой туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси, Сурхондарё вилояти

Турсункулова Мохира Қудратовна - Мирзаобод туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактабининг кимё фани ўқитувчиси, Сирдарё вилояти

Уринова Роба Солижановна - Наманган шаҳридаги 60-умумий ўрта таълим мактабининг физика фани ўқитувчиси, Наманган вилояти

Усмонов Шуҳрат Зиёдиллаевич - Навбаҳор туманидаги 15-умумий ўрта таълим мактабининг меҳнат таълими фани ўқитувчиси, Навоий вилояти

Хайитов Зафар Узакович - Навоий давлат педагогика институтининг миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими кафедраси мудири, Навоий вилояти

Хамракулов Рустам Шамшиевич - Чилонзор туманидаги «Баркамол авлод» болалар маркази тўгарак раҳбари, Тошкент шаҳри

Ходжаева Дилафрўз Изатиллоевна - Бухоро давлат университетининг инглиз тили ва адабиёти кафедраси катта ўқитувчиси, Бухоро вилояти

Ҳазратқулова Муборак Ражабовна - Касби туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси, Қашқадарё вилояти

Шадиев Ризамат Давранович - Қарши давлат университетининг мактабгача ва бошланғич таълим методикаси кафедраси мудири, Қашқадарё вилояти

Шеров Абдуразоқ Абдуфатоевич - Сўх туманидаги 26-умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси, Фарғона вилояти

Шодиева Дилфуза Ибрагимовна - Бектемир туманидаги 293-умумий ўрта таълим мактабининг физика фани ўқитувчиси, Тошкент шаҳри

Эгамбердиев Атабек Рўзимович - Ҳазорасп туманидаги 1-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернатининг физика фани ўқитувчиси, Хоразм вилояти

Эргашева Дилфуза Тожибоевна - Фарғона шаҳридаги «Мурувват» ногирон болалар учун интернат уйи энагаси, Фарғона вилояти

Юлдашева Шохида Бахтияровна - Тошкент туманидаги 18-умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси, Тошкент вилояти

Юсупов Абдумуталиб - Андижон қурилиш ва транспорт касб-ҳунар коллежининг махсус фан ўқитувчиси, Андижон вилояти 

Юсупова Виктория Викторовна - Хива шаҳридаги «Болалар шаҳарчаси» тарбиячиси, Хоразм вилояти 

Юсупова Шаҳло Шарифовна - Қизилтепа туманидаги 13-умумий ўрта таълим мактабининг физика фани ўқитувчиси, Навоий вилояти

Ўзбекистон Республикаси Президенти                                          Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри, 2018 йил 28 сентябрь 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019