«Ўқитувчи ва мураббийлар хиёбонлари» ташкил этилади

18:16 15 Август 2018 Жамият
545 0
Архив фото

2018 — 2020 йилларда педагоглик касбининг юксак ижтимоий мавқеи ва обрўсини тарғиб қилувчи “Ўқитувчи ва мураббийлар хиёбонлари” ташкил этилади.

Бу эзгу лойиҳа Президентимизнинг “Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида ҳудудларда татбиқ этиладиган бўлди.

“Бугунги кунда таълим тизимида жуда катта ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Масалан, соҳада ортиқча қоғозбозликларга, педагог ходимларни мажбурий меҳнатга жалб қилишга чек қўйиш бўйича қатор ишлар амалга оширилди. Булардан кўзланган асосий мақсад бор эътиборни ёшлар тарбиясига қаратишдан иборат. Янги қабул қилинган қарор эса мана шу йўлдаги эзгу саъй-ҳаракатларнинг мантиқий давомидир. Ушбу ҳужжат, айтиши мумкинки, тарихий аҳамиятга эга”, дейди Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов.

Қарор билан шунингдек, “Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури” тасдиқланди. Унда юксак маънавиятли, қатъий ҳаётий позиция, кенг дунёқарашга эга бўлган фидойи ва ватанпарвар ёшларни тарбиялаш, уларни ёт ғоялар таъсиридан ҳимоялаш, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш, педагог ходимларнинг нуфузини ошириш, уларнинг моддий-маънавий ва ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, ўғил-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ижтимоий эҳтиёжманд оилалар фарзандларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш каби устувор масалалар белгиланган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар