Ўқитувчи туман марказида катта китоб мажмуаси очди

15:33 19 Июль 2019 Жамият
377 0

Шофирконлик ўқитувчи Зиёдулла Баҳронов ўзининг азалий орзусига эришди. У туман марказида муҳташам китоб мажмуаси барпо этди.

- Китоб кириб борган уйдан ёмонлик чиқмайди, - дейди ташаббускор муаллим. - Узоқ йиллар давомида ёшларга таълим – тарбия бердим. Уларнинг кейинги тақдирларини кузатдим. Ҳаётлари қандай кечаётгани билан қизиқдим. Пировардида шундай хулосага келдим: китобга ошно бўлган киши турмушнинг ўнқир – чўнқир йўлларидан ўтишда қийналмас экан.

Шофиркон – кўплаб алломалар етишиб чиққан юрт. Бу ўринда биргина Иброҳим Мўминовни ёдга олишнинг ўзи кифоя. Жонкуяр муаллим ана шуларни ўйлаб, китоб дўкони очишни ният қилганди. Яқинлари, туман ҳокимлиги уни қўллаб – қувватлади. Ўқитувчининг 800 миллион сўм маблағи ҳамда молиявий муассаса томонидан ажратилган 200 миллион сўм миқдоридаги кредит эвазига мажмуа қад ростлади. Бу ерда 10 мингтадан зиёд илмий – техник, сиёсий – ҳуқуқий, бадиий адабиётлар, ўқув қўлланмалари мавжуд. Ўқув қуроллари, иш қоғозлари ва жиҳозлари сотуви ҳам йўлга қўйилган. Электрон кутубхона ва мутолаа бурчаги ташкил этилганини айтмайсизми? Муҳими, мажмуадан китобсеварлар қадами узилмаяпти.

Истам ИБРОҲИМОВ, “Халқ сўзи”


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019