Ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгарлар 5 минг доллар билан қўлга тушди

10:36 23 Май 2018 Жамият
360 0
Фото: Uz24.uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Риштон туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида олий ўқув юртига киритиб қўйиш шарти билан пора олган шахслар қўлга олинди.

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, Фарғона вилояти Бағдод тумани марказий поликлиникаси "Наркология” бўлими ҳамшираси Р. ва Андижон давлат университети табиий фанлар факультети ўқитувчиси С. фуқаро З.ни мазкур университетнинг жисмоний тарбия факультети кундузги таълим бўлимига Тошкент шаҳридаги танишлари орқали ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан ундан 5 минг АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Р. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар